"Qizilqumsement" АЖ

Цемент ва цемент махсулотларининг юкори сифати, жахон андозалари асосидаги хавфсиз ва замонавий ишлаб чикариш.

"Qizilqumsement" АЖ

Цемент ишлаб чикаришжа барча боскичларнинг тулик автоматлашган назорати. Узбекистоннинг барча масъулиятли курилиш объектларида.
Биз юкори сифатли цементимиз билан фахрланамиз!!

"Qizilqumsement" АЖ

Гурурли ривожланиш тарихимиз ва ёркин келажакга эга корхона сифатида фахрланамиз. Биз ходимларимизни куллаб кувватлаймиз ва кадрлаймиз! Инсонлар - Бизнинг асосий бойлигимиз!

Корхона махсулоти:

"Qizilqumsement" АЖга Хуш келибсиз!

 

 

Ассалому-алайкум ҳурматли дўстлар, ҳамкорлар ва мижозлар! 

  "Qizilqumsement" акциядорлик жамиятининг расмий веб сайтига хуш келибсиз! Бизнинг корхонамиз - бу авваламбор Ўзбекистон Республикаси ва минтақа миқёсида бирламчи цемент ва цемент махсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи корхона эканлиги билан фахрли эканлигини таъкидлаб ўтишдан бошлашни жоиз деб биламан.  


    "Qizilqumsement" АЖ бугунги кунда Ўзбекистондаги цементни қарийб ярмини ишлаб чиқаришда иштирок этмоқда. Жаҳонда иқтисодий ва молиявий инқироз давом этаётган бир даврда бизнинг корхона ўзининг сифатли маҳсулоти билан Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги салоҳиятига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунда бизнинг корхона нафақат ўз ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолди, балки уни кенгайтириб, Ўзбекистоннинг энг истиқболли корхоналаридан бирига айланди. 

 

    Бу ютуқларнинг замирида бизнинг меҳнаткаш халқимиз ва юқори малакали мутахассисларимизнинг фидокорона меҳнати ётибди. Корхонада самарали бошқариш тизими ва ходимларнинг кучли ижтимоий ҳимоялаш тизимини комплексда қўллаш йўлга қўйилганлиги ўз самарасини бермоқда. 


    Юртимизнинг саноати тараққий топган Навоий вилоятида жойлашган бизнинг корхонамиз халқаро ISO 9001-2008 стандартларига ўтган ҳолда дунё андозаларига тўлиқ жавоб бера оладиган ўта мустаҳкам цемент маҳсулотини ишлаб чиқармоқда. Ишлаб чиқаришга жорий қилинган замонавий қурилма ва ускуналар, тўлиқ автоматлаштирилган технологик линиялар ва табиатни муҳофаза қиладиган замонавий ҳимоя воситалари - Бизнинг корхонамизнинг эртанги куни порлоқ эканлигидан далолат беради. 

 

    Бугунги кунда бизнинг цемент маҳсулотимиз ўз сифатига муносиб равишда Ўзбекистон Республикаси ва минтақадаги бошқа бир қанча давлатларнинг энг муҳим стратегик объектларида ишлатилиши бизга ғурур бағишлайди. Улкан хом ашё базаси, юқори малакали мутахассислар ва замонавий ишлаб чиқаришнинг комплекс имкониятлари доирасида биз, ўз харидорларимизга фақатгина юқори сифатли цемент ва цемент махсулотларини етказиб берамиз. 


   Ҳаммага сифатли қурилишни тилаб, бизнинг маҳсулотни танлаб адашмаганлигингизни фахр билан айтамиз.

 

   Биз ҳамкорлик сари очиқмиз! "Qizilqumsement" АЖ Сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

 

Ҳурмат билан,
Бош директор

Фикрнома биз хакимизда:

Бизнинг хамкорлар

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш