Главная » Корхона хакида » Янги махсулот турлари

Янги махсулот турлари

Ишлаб чиқариш модернизацияси ва технологик ускуналар хариди жараёнидан сўнг 2009-2013 йиллардагина “Qizilqumsement” ОАЖ да  цемент маҳсулотларининг янги турлари яъни маркаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.  

 

 ГИПС

2009 йилда гипс хом-ашёси билан таъминлаш мақсадида “Қўрғонча” карьерида қидирувгеологик ишлари олиб борилди ва натижада

2009 йилда – 21 000 тонна;

2010 йилда – 52485 тонна;

2011 йилда – 188 081 тонна;

2012 йилда – 154 791 тонна;

2013 йилда – 154 760 тонна гипс қазиб олинди ва цемент ишлаб чиқаришда ишлатилди.

 

ПИРОКСЕНИТ-ДИАБАЗ

Диабаз-пироксенит карьерида қидирувгеологик ишлари2007 йилнинг октябрь ойида ўтказилди ва ноябрь ойидан бошлаб Диабаз-пироксенитни турли навлари (таркибида темир оксидли ва алюминий оксидли) қазиб олина бошлади. Жумладан,

2009 йилда – 859 300 тонна;

2010 йилда – 770 600 тонна;

2011 йилда – 771 850 тонна;

2012 йилда – 1 191 915 тонна;

2013 йилда – 854 844 тонна Диабаз-пироксенит қазиб олинди ва цемент ишлаб чиқаришда ишлатилди.

 

Портландцемент М500 Д0

2009 йилнинг май ойида №1 майдалаш блокида ёпиқ турдаги сепараторлар ўрнатилди, бунинг натижасида корхонада юқори сифатли ва мустаҳкам М 500 Д0 маркали цемент ишлаб чиқаришга эришилди.

Корхонада:

2009 йилда – 670 тонна;

2010 йилда – 190 682 тонна;

2011 йилда – 163 578 тонна;

2012 йилда – 67 729 тонна;

2013 йилда – 58 414 тонна М500Д0 маркали портландцемент ишлаб чиқарилди.

 

Портландцемент ПЦА

2012 йилнинг май ойида корхонада асбестцемент маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган янги маркали ПЦА портланцементи ишлаб чиқарилди. Корхонада мазкур маҳсулотдан:   

2012 йилда – 63 835 тонна;

2013 йилда – 49 639 тонна ишлаб чиқарилди.

 

Портландцемент ПЦ 500 Д5

2012 йилнинг март ойида мижозлар талабига асосан корхонада ПЦ 500 Д5 маркали цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада мазкур маҳсулотдан

2012 йилда – 14 805 тонна;

2013 йилда – 439 тонна ишлаб чиқарилди.

 

Портландцемент ПЦ 400 Д0-Н и ПЦ 500 Д0-Н

 

2013 йилда корхонада клинкернинг меъёрлаштирилган таркиби асосида ПЦ 400 Д0-Н и ПЦ 500 Д0-Н маркали цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу турдаги цемент йўл ва аэродром йўллари, темирбетон шпаллари, кўприк қурилиши ва юқоривольтли электрузатгичлар тиркагичлари ишлаб чиқаришда ишлатилади. Жами 2013 йилда

ПЦ 400 Д0-Н – 4 302 тонна

 

ПЦ 500 Д0-Н – 3 608 тонна ишлаб чиқарилди.

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш