Главная » Корхона хакида » Янгиликлар » “QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

 

    Баҳор ва янгиланиш байрами – “НАВРЎЗ” ўлкамизнинг турли гўшаларида ҳамон кўтаринки кайфият, шоду -хуррамлик билан нишонланмоқда. Қай бир ташкилот, маҳалла, оилага кириб борманг, ушбу айёмни зўр қувонч, тотувлик, тўкинлик, бағрикенглик билан ўтказилаётганига гувоҳ бўласиз. Ана шундай файзли тадбир  2015 йил 20 март куни “QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ  жуда катта тантанага айланди. Акциадорлик жамиятининг 3500 нафар жамоаси байрамни дўстлик, биродорлик, шодлик ва тўкинчилик билан кутиб олишди.  Тадбирни “QIZILQUMSEMENT” АЖ нинг бош директори Рустам Айходжаев очди ва барча жамоани байрам билан табриклади. 

    Шундан кейин корхонанинг катта майдонида  42 та бўлинмалари орасида миллий таомлар, баҳор пишириқлари, миллий сахна безаклар ва  лапар ва яллалар билан кўрик танлов,  сумалак сайли бошланиб кетди.

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

 

 

Санъатни қойил қилган саноатчилар.

 

    Катта саҳнада қўшиқ айтаётган, рақс тушаётган корхона ишчиларини ҳақиқий саъноткорлардан ажратиб бўлмай қолди. Махсус саҳна либосларида андижонча, хоразимча рақсларни маромига етказиб ижро этишди. Шунингдек, татарча, рус, озарбойжон тилларида янграган яллалар, Ватан, она ва мехр мухаббат ҳақидаги қўшиқлар кўпмиллатли корхонада фаолият юритаётган ишчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигидан дарак беради.

    Шунингдек, тўқиш, тикиш ишлари, миллий либослар кўргазмалари, зардўзлик, каштадўзлик сингари қўл ишлари намойиш этилди. Хар бир жамоа ўзига бириктирилган  жойни ана шундай миллий кўринишда безатдилар. Санъатга қизиқувчилар орасида фолъклор жамоалари тузилди, лапар, яллаларни қоилмақом қилиб ижро этишди.Қизиқчи йигитларнинг юрагида ўти борлиги, истеъдоди томошабинларни ҳайратлантирди. Улар тайёрлаган байрам дастури, ҳазил-мутойибалар ҳам касбимизга доир. Сценарий пишиқ, қизиқарли тузилган. Четдан мутахассис келиб тузиб бергани йўқ. Булар хаммаси ўзимизнинг ёш шижоатли  йигит қизларимизнинг чиқишлари эди халос. Байрамда рақсга тушмаган, хурсанд бўлмаган  одам қолмади.

    “Энг яхши бадий чиқиш” танловида “Таъмирлаш корхонаси” 1-ўринни, 2-ўрин Корхона бошқармаси ходимларига  берилди, ўзининг ижодкорлиги, кулгили саҳна кўринишлари билан ҳаммани лол қолдирган Тоғ-кон мажмуаси ишчи ходимларига  3-ўрин берилди.

    Наврўз сайлидан бир кун аввал  сумалак сайли ўтказилди. Тонг  саҳарда сузилган сумалак ҳамма ишчиларга тарқатилди. Байрамларнинг байрамларга уланиб бораётганни элимиздаги тинчлик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик шарофатидир.

 

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

 

    Байрамда спорт мусобақаларига кенг ўрин берилди. Белига  белбоғини  чандир боғлаган курашчи йигитлар, қўчқор уриштирган ишқибозлар, тош кўтариш, арқон тортиш мусобақаларида ғайратини кўрсатган ишчилар қимматбаҳо совринларни қўлга киритдалар. Таъмирлаш бўлинмаси чилангари Ойбек Раҳманов курашда барча рақибларни устидан ғалаба қозониб, қимматбаҳо совғаларни қўлга критган бўлса, Цемент қадоқлаш бўлинмаси ишчиси Холмуродов Рамозон  хам кўпнинг олқишига сазовор бўлди.Айниқса таъмирла механикаси бўлинмаси иқтисодчиси Феруза Нуруллаеванинг даврага от миниб чиқанини кўрганлар қийқириб юборишди.

 

    Ўзбек қизларининг шарқона одобу ҳаёси билан бир қаторда, йигитлардек шижоати, ғурури ҳам борлиги, мардлик, жасурлик йигитлардек қизларга ҳам ярашади.

 

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

 

Тўкинлик , дўстлик абадий бўлсин.

 

    Корхонамизда байрам сайли кечгача давом этди.Ўзининг салоҳияти билан юксалиб бораётган “QIZILQUMSEMENT” АЖдаги аҳиллик, бирдамлик, ўзаро хурмат-эътиборга хар қанча хавас қилса арзийди. Наврўз эса уларнинг кўнглига Ватанга бўлган муҳаббат, қадимий байрамларимизга ҳурмат, қадрятларимизни қадирлаш ҳисларини солгани билан аҳамиятли бўлди. Наврўз байрамини нишонлаш давлат сиёсати даражаси кўтарилгани, тарихимизга бўлган эътибор, қадриятларимиз юксалаётганинг яна бир исботидир. 3 минг йиллик ўтмишга эга, миллий ғуруримиз бўлган Наврўз яшариш ва яшнаш фасли баҳор каби қайта-қайта элимизга меҳмон бўлаверади.

 

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

 

    8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан  2015 йил  6 март куни соат 10-00 да корхона мажлислар залида 200 нафар ишчи хотин - қизларни байрам билан табриклаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни “QIZILQUMSEMENT” АЖ бош директори Рустам Айходжаев  байрам табриги билан очиб бердилар ва бир гуруҳ фаол хотин-қизларга фахрий ёрлиқларни тантанали равишда топширди. Тадбир давомида хонанда Жавлон Элибоев ҳамда корхонада ишлаётган ёш истъедодли хонандалар иштирокида концерт дастури  намойиш этилди.

 

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

 

    2015 йил Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан  2015 йил 6 март куни соат 15-00 да корхона Сиҳатгох банкетлар залида 285 нафар хотин - қизларга байрам дастурхони ва концерт дастури ташкил қилинди. Тадбирни “QIZILQUMSEMENT” АЖ бош директори Рустам Айходжаев  байрам табриги билан очиб бердилар ва бир гуруҳ фаол хотин-қизларга фахрий ёрлиқларни тантанали топширди. Концерт дастури  намойиш этилди.

 

    2015 йил 5 март куни “QIZILQUMSEMENT” АЖда сиҳатгоҳида      8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “ИБРАТЛИ КЕЛИНЧАК” мавзусида кўрик танлов ўтказилди. Кўрик танловни ўтказишдан мақсад, қизларни мустақил турмушга тайёрлаш, “ Оила муқаддас даргоҳ” бу гояни қизлар онгига сигдириш, оилада  қайнона ва келин муносабатлари, қадриятларимизга кўра оилада келиннинг ўрни каби вазифаларни ўз ичга қамраб олган холда тайёргарлик кўрилди.

    Корхона маъмурияти, касаба уюшмаси қумитаси ва бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида  ташкил этилган бу тадбирда корхонанинг олти нафар зукко қизлар ўзаро белашдилар. Улар тезкор савол-жавоб бахсида, алла айтишда, пазандаликда хамда эркин мавзуда ўз маҳоратларини намоён этиб, барчанинг олқишига зазовор бўлишди.

    Баҳорнинг илк кунларида ўтказилган тадбир корхонамизнинг илғор қиз ва аёллари қалбига яна кутаринки байрам кайфиятини улашди.

Танловда Альбина Дмитриева ва Гулмира Сайфуллаевалар биринчи ўринни  эгалади, учинчи ўринни Хурият Мирзақандовага насиб қилди. Иштирокчи қизларимизга номинация бўйича ғолиблик дипломлари,  Касаба уюшмаси қумитаси томонидан  қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

    Бу қилаётган  самарали ишларимиз корхонамиздаги хотин-қизларимизни  ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириб, уларни  оила. Жамият ва давлат қурилишидаги вазифаларни ҳал этишдаги  ролини  оширишга замин бўлиб хизмат қилади.

 

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

 

2015 йил 27 феврал куни “QIZILQUMSEMENT” АЖда сиҳатгоҳида  8 март Халқаро хотин-қизлар байрами ҳамда Ўзбекистон халқ шоираси “Зулфия”нинг 100 йиллиги муносабати билан “Балли қизлар” мавзусида кўрик танлов ўтказилди. Кўрик танловни ўтказишдан мақсад, қизларни мустақил турмушга тайёрлаш, “Оила муқаддас даргоҳ” бу гояни қизлар онгига сигдириш, оилада қайнона ва келин муносабатлари, қадриятларимизга кўра оилада келиннинг ўрни каби вазифаларни ўз ичга қамраб олган холда тайёргарлик кўрилди.

Корхона маъмурияти, Маънавият тарғибот бўлими, Касаба уюшмаси қумитаси ва Хотин қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбирда корхона 41 ётоқхонасида яшовчи ишчи ходимларининг фарзандлари яни беш нафар зукко қизлар ўзаро белашдилар. Улар тезкор савол-жавоб бахсида, алла айтишда, пазандаликда хамда эркин мавзуда ўз маҳоратларини намоён этиб, барчанинг олқишига зазовор бўлишди.

Баҳорнинг илк кунларида ўтказилган тадбир корхонамизнинг илғор қиз ва аёллари қалбига яна кутаринки байрам кайфиятини улашди.  Касаба уюшмаси қумитаси томонидан  қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.

Бу қилаётган  самарали ишларимиз корхонамиздаги хотин-қизларимизни  ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириб, уларни  оила. Жамият ва давлат қурилишидаги вазифаларни ҳал этишдаги  ролини  оширишга замин бўлиб хизмат қилади.

 

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.“QIZILQUMSEMENT” АЖ да НАВРЎЗ АЁМИ.

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш