Главная » Корхона хакида » Янгиликлар » “QIZILQUMSEMENT” АЖ да “Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги”га бағишлаб ўтказилган тадбир тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да “Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги”га бағишлаб ўтказилган тадбир тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да “Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги”га бағишлаб ўтказилган тадбир тўғрисида 

МАЪЛУМОТНОМА

 

2015 йил 9 апрел куни соат 08-00 да “Қизилқумцемент” Акциядорлик Жамиятининг бошқаруви биносининг олди қисмида “Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги”га бағишланган “Буюк аждодга хурмат эҳтиром” мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирни ўз табрик сўзлари билан корхона Бош директорининг умумий масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ботиров очиб берди ва навбатдаги сўзни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир, темуршунос Бақо Саидовга берди. Устоз ва ёшлар мурабийси Бақо Саидов буюк аждодимизнинг хаёти, тарбиявий аҳамияти ҳамда олиб борган сиёсати хусусида сўз юритди.  Тадбирни Буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида олиб борган ишлари тўғрисида маърузаси билан Навоий Давлат Кончилик Институти ўқитувчиси профессор доценти Нуруллаев Жумабой давом эттирди. Сўзни Навоий шаҳар ҳокимлиги Маънавият тарғибот бўлими бошлиғи Рамазон Наврўзов давом эттирди. Р.Наврузов барча йигилганларни ушубу улуғ кун билан муборакбод этди. Тадбир давомида сўзга корхона илғор мутахассислари буюк бобокалонимизга ўз эхтиромини билдиришди. Тадбир корхона ишчи ходим ва раҳбарлари томонидан Амир Темур хайкали пойига гулчамбарлар қуйиш маросими билан якунланди. 

 

“QIZILQUMSEMENT” АЖ да “Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги”га бағишлаб ўтказилган тадбир тўғрисида  МАЪЛУМОТНОМА

     

 

  Корхона бошқаруви мажлислар залида соат 10:00 да корхонада меҳнат қилаётган ёш ишчи ходимлар иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди. Давра сухбатини Корхона Касаба Уюшмаси Қўмитаси раиси Нуриддин Жуманиёзов очиб сўз навбатини Бақо Саидовга берди. Бақо Саидов йиғилганларга Амир Темурнинг ўзбек давлатчилигида тутган ўрни ва роли ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек темурийлар даврида илм – маърифатга қаратилган эътибор, юрт ободончилиги йўлида олиб борилган меъморчилик ишлари тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтди. 

          Сўнгра Жумабой Нуруллаев сўзга чиқиб мустақиллика эришмасимиздан олдинги даврларда Амир Темур сиймосига бўлган қарашлар, бугунги кунда буюк сиймога бўлган эътибор тўғрисида гапириб ўтди ва сўз навбатини Рамазон Наврўзовга берди. Рамазон Наврўзов ёшларга қарата бугунги кунда ёшларга қаратилган алохида эътибор, яратиб берилган қулай иш шароитлари, бундай эътибордан самарали фойдаланиш кераклиги тўғрисида ва корхонамизнинг бунданда равнақ топиб ривожланишининг  тилакдоши эканлигини  айтиб ўтди.

         Давра суҳбатида иштирок этган ёшлар Амир Темур ҳақида билим ва тушунчаларга эга бўлдилар. Тадбирни Нуриддин Жуманиёзов йиғилганларга миннаддорчилик билдирган холда якунлади.

         

 

 

   

 

 

 

 

 

 

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш