Главная » Махсулот » Бетон коришмалар

Бетон коришмалар

Бетон коришмаларБетон коришмалари асосан цемент аралашмаси, турли хажмдаги тулдирувчи материаллар ва сувдан иборат.

 

"Qizilqumsement" ОАЖ да ушбу турдаги бетон коришмалар ишлаб чикарилади: M200, БСГ В-15 П1 F-150 W-4.

 

Бетон коришмалари тайёрлаш учун цемент, сув ва кумдан ташкари, тулдиргичлар: тош, керамзит, шлак, ёки чакик тош та-лаб килинади.

Жагли, конусли, валикли, болгали ва зарбий тош майда-лагичлар, куруклайин ва хуллаб майдалайдиган югурдаклар, шар-ли ва стерженли тегирмонларда, шунингдек, майин майдалайдиган вибрацион тегирмонларда майдаланади. Майдалагичларда тошни эзиб, синдириб, эгиб, увалаб, зарб билан майдаланади. Жагли тош майдалагич уртача ва жуда каттик жинсларни майдалаш учун хизмат килади, хамда тош кирадиган тешиклар турлича катта-ки-чикликда ( 160х250 дан 2100-2500 мм гача) булгани учун майда-лашнинг хам дастлабки, хам кейинги погоналарида кулланилади.

Уртача жинсларни майдалашда уларнинг иш унуми - 300 м/соат.

Жагли майдалагичларнинг кузгалувчан жаги оддий ва му-раккаб харакатланадиган хиллари мавжуд.

Валикли тош майдалагичлар юмшок жинсларни майдалаш учун шунингдек, уртача ва жуда каттик тош материалларини майин килиб майдалаш учун хизмат килади. Уларнинг иш унумдор-лиги 8-10-80-100 м/соат. Валикли майдалагичлар кучма майдалаш-саралаш курилмаларидан иккинчи марта майдалаш учун кенг микёсда фойдаланилади.

Зарбий роторли майдалагичлар охактошлар ва сикилишига мустахкамлиги 1500 кгк/м булган мурт тош материалларини майда-лашда кулланилади. Уларнинг иш унумдорлиги 40-400 м/соат, майдалаш даражаси-25 гача. Бундай майдалагичлар иккинчи марта майдаланмай туриб йирик тошлардан зарур йирикликдаги чакик тошлар олишга имкон беради. Улардаги юклаш тешигининг эни-1400 мм гача, бу эса машинага 1100 мм гача йирикликдаги тош-ларни солишга имкон беради. Бундай май-далагичлар жагли ва конусли майдалагичлардан огирлиги ва солиштирма энергия сарфи билан, кулайлиги, иш унумдорлиги юкорилиги билан фарк килади. Улар бир ва икки роторли булиши мумкин.

 

Чоп этиш

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш