Главная » Корхона сиёсати

Корхона сиёсати

“Qizilqumsement” акциядорлик жамиятининг

сифат, энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш, экология ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги 

С И Ё С А Т И


“Qizilqumsement” АЖ — Ўзбекистон Республикасида цемент ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади.
Интеграллашган тизим корхонада ишлаб чиқариладиган барча турдаги ва маркадаги цементлар сохасига қўлланилади ва тарқатилади.

“Qizilqumsement” акциядорлик жамиятининг сифат, энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш, экология ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги сиёсати қўйидаги стратегик мақсадларни ўрнатади:
 — халқаро ва миллий талабларга жавоб берадиган, юқори сифатли талаб қилинган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш хажмини ошириш;
 — корхонанинг ички ва ташқи бозордаги мавқеини сақлаш;
 — истеъмолчиларни қониққанлик даражасини яхшилаш;
 — ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта қуролланиш йўли билан барқарор ривожланишини таъминлаш;
 — маҳсулот таннархини пасайтириш;
 — корхона ишчилари саломатлигини ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;
 — атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш;
 — корхонада энергиядан самарадор фойдаланиш даражасини ошириш;
 — интеграллашган менежмент тизимини ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, OHSAS 18001:2007 ва ISO 50001: 2011 талаблари асосида доимий такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
 — ходимлар малакаси ва ваколатлари, иш маданияти, атроф-муҳит ва энергияни тежаши, хамда корпоратив билимларини сақлаш;
 — корхона фаолиятини тартибга солувчи қонунлар, халқаро шартномалар, стандарт ва меъёрлар талабларини бажариш.

“Qizilqumsement” АЖ олдига қўйилган стратегик мақсадларни бажариш учун қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
 — корхона сиёсатини ишчи-ходимлар ва манфаатдор томонларга етказиш;
 — олдинга қўйилган мақсадларни бажариш учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлаш;
 — ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимлар саломатлигини сақлаш ва хавфсизлигини ошириш, атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга таъсир қиладиган сезиларли хавфларни бошқариш ва камайтириш;
 — жамиятда ишлаб чиқариш сифатни бошқариш, техника хавфсизлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш сохасида маданият даражасини ошириш;
 — бошқарув тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида, жамият фаолиятида интеграллашган менежмент тизимида мунтазам таҳлил натижаларини ўтказиш ва таҳлил натижаларига кўра янги мақсад ва вазифаларни белгилаш.

Ушбу сиёсат ишлаб чиқаришда сифатни бошқариш, техника хавфсизлиги, атроф мухитни муҳофаза қилиш, энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш мақсади учун асос хисобланади.


Бизнинг шиор: “Qizilqumsement” АЖ — Сизнинг ишончли хамкорингиз!

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш